• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

    Коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар ҳамда 2017 йил 3 январда қабул қилинган №ЎРҚ-419 Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини талабаларга тўлиқ етказиш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида жорий йилнинг 13 январь куни институт Маданият саройида 1-2 курс талабалари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтдиЎзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

     Тадбирда институ ректори А.Рискулов, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор в.в.б. Ш.Мирзамуминов, Ички назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи А.Абдурахманов, институт хуқуқшуноси М.Хасановлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

    Унда сўз олганлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевташаббуси билан қабул қилинган"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун тўғрисида сўзга чиқиб, коррупция хар бир мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун улкан тахдид бўлиб, у жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емиради. Одамларнинг давлатга, бошқарув идораларига ишончнини сўндиради, ислохатлар ғоясини обрўсизлантиради, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокига салбий таъсир кўрсатади.

    Коррупция муаммосига қарши курашишда ҳуқуқий саводхонлик, одамларни халол мехнат қилишга унда, талаба-ёшларда ўз билими, куч ғайрати ва ижодий қобилияти билан юксак марраларга эришиш хиссисини тарбиялаш, фуқароларда коррупцияга нисбатан муросасизлик, тоқатсизлик маданиятини шакллантиришнинг ахамияти жуда катта эканлиги тўғрисида тўхталиб ўтишди
      Ўзбекистон Республикасининг "2017 йил 3 январдаги № ЎРҚ-419 сонли "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунни барча моддалари бўйича батафсил маълумот бериб ўтилди.

    Шу муносабат билан талабаларга институт профессор-ўқитувчилари томонидан ғайриқонуний хатти харакатлар ва билим даражасини баҳолаш вақтида тамагарликка шароит яратиб бериш холатларига гувох бўлсангиз, бу хақда шахсан ректорга ёки Виртуал кабулхонага мурожаат этишлилиги, бунинг учун ректор Виртуал қабулхонасига институтнинг www.tayi.uz веб-сайти ёки тўғридан-тўғри rektor.tayi.uz:8081 орқали кириш мумкинлиги, шунингдек ишонч телефони (233-08-27) орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтдиЎзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

   Учрашув давомида очиқ мулоқат тарзида ташкил этилиб, талабалар томонидан берилган саволларга маърузачилар томонидан атрофлича жавоблар берилди.


Подробнее
  • Просмотров: 310
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.