• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг хонадонларига ташрифлар уюштирилди

Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг хонадонларига ташрифлар уюштирилди

     Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг йигирма беш йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 6 январдаги 87-02-33-сонли хатида келтирилган жадвалга асосан Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти жамоаси Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар хонадонларига ташрифлар уюштирилди.

     Жумладан 2017 йил 12 январь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги маънавият ва маърифат маркази масъул ходими Х.Эшов, институт ректори А.Рискулов, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор в.в.б. Ш.Мирзамўминов, институт Касаба уюшмаси раиси Т.Дадамухамедовлар иштирокида ўз хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган майор Усмонов Абдумажит Шавкатовичнинг хонадонига ташриф уюштирилди.

Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг хонадонларига ташрифлар уюштирилди

 

      Шунингдек 2017 йил 13 январь куни хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган лейтенант Отриченко Максим Олеговичнинг онаси Отриченко Ольга Борисовнанинг иш жойи Тошкент шаҳар Мирзо-Улуғбек туманидаги Вакцинация марказига институт раҳбарияти ҳамда иқтидорли талаба-ёшлари иштирокида ташриф уюштирилди. Ташриф давомида О.Отриченко фарзанди мамлакатимиз тинчлик-осойишталиги ҳамда мустақиллигимизнинг мустаҳкамлиги йўлида ўз хиссаларини қўшганлиги тўғрисида сўзлади. Ольга Борисовнага институт рахбарияти томонидан тайёрланган эсдалик совғалари ва гулдаста тақдим этилди.

Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг хонадонларига ташрифлар уюштирилди


Подробнее
  • Просмотров: 74
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.