• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Ёнғин хавфсизлиги

"Ёнғин хавфсизлиги”

    2016 йил 23 декабрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти хамда Тошкент шаҳар Миробод тумани Ёнғин хавфсизлиги бўлими, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби билан хамкорликда "Ёнғин хавфсизлиги” мавзсида ўқув семинари ҳамда амалий тадбир ўтказилди.

    Тадбирни институт ректори А.Рискулов криш сўзи билан очиб, хозирги кунда фуқароларнинг қонунларда белгиланган ҳуқуқлари ҳам­да тураржой дахлсизлиги ва мулкий дахлсизлик ҳуқуқларини таъминлашда ёнғин хавфсизлиги хизматининг роли алоҳида аҳамиятга эга эканлигига тўхталиб ўтди. Шундан сўнг сўз навбатини тадбирга ташриф буюрган соха мутахассисларига берди. Тадбирда Тошкент шаҳар Миробод тумани Ёнғин хавфсизлиги бўлими катта инспектори, сержант Жуманов Серикжон Суюнбекович, инспектор, сержант Турсунов Музроп Қахрамонович, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби катта ўчитувчиси, подполковник Бадалбаева Малохат Юлчиевна, капитан Султанов Сохиб Собировичлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар."Автомобил транспорти ва транспорт тизимлари эксплуатацияси” факультети декани в.в.б. З.Усманов, декан ўринбосарлари Р.Джуманиёзова, Б.Ибрагимов, "Ўзбек тили ва хорижий тиллар” кафедраси мудири Ш.Харатова, И.Раджабова, Г.Тулабаева ҳамда 65нафар талабалар иштирок этишди.
Ёнғин хавфсизлигиЁнғин хавфсизлиги

   Тадбирда сўз олганлар "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда аҳолини ёнғин хавфидан муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтишди. Шу билан бирга турли ҳодисалар ёки фуқароларнинг лоқайдлиги оқибатида содир бўлаётган ёнғинларни олдини олиш, бундай ҳолатларда инсонларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлишига йўл қуймаслик, ёнғинларни бошланғич жараёнида бартараф этиш чоралари кўриш мақсадида ҳамиша турар-жойларимизда ёнғин хавфсилиги қоидаларига риоя этишимиз, электр ҳамда газ мосламаларидан тўғри фойдаланишимиз зарурлиги таъкидлаб ўтилди.Агар ҳар доим хавфсизлик қоидаларига риоя қилиб борсак, ўзимиз ва атрофдагиларнинг ҳаётини, мол-мулкини ёнғиндан сақлашга ҳисса қўшган бўламиз.

    Тадбир сўнгида талаба-ёшларга Ёнғин хавфсизлиги бўлими томонидан олиб келинган ёнғин ўчириш машинаси кўргазма сифатида кўрсатилди ҳамда ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ўт ўчириш мосламалари ва уларнинг тўғри фойдаланиш бўйича маълумотлар беришди.

Ёнғин хавфсизлигиЁнғин хавфсизлиги

Подробнее
  • Просмотров: 243
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Yangiliklar