• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзуида тарғибот тадбири

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзуида

тарғибот тадбир ўтказилди

   Жорий йилнинг 14 декабрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан институт кичик мажлислар залида "Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзуида тарғибот тадбири ўтказилди.

Ушбу тадбир институтнинг "Ўзбек тили ва хорижий тиллар” кафедраси ташаббуси билан интректив усуллардан фойдалинган ҳолда ташкил этилди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзуида  тарғибот тадбири

 

 

    Тадбирда Тошкент ислом университети доценти Гавхар Сидиқовна Фузаилова, Тошкент шаҳри 64-сонли мактаб тарих ва хуқуқшунослик фани ўқитувчиси, тарих фанлари номзоди Елена Александровна Асриева, ЎзДЖТУ хузуридаги чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази ходими Гульнора Рохатовна Болтаевалар иштирок этишди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзуида  тарғибот тадбири

 

 

   Тадбир ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилди. Тадбир иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - мамлакатимиз тараққиёти ва жамият фаровонлигининг хуқуқий кафолати” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини тушунтириб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган Бош қомусимиз юртимиз рамзи, ғурур-ифтихори, шу заминда истиқомат қилаётган миллати, дини, тилидан қатъи назар, барча фуқаролар учун мустаҳкам ҳуқуқий ҳимоя, эртанги ёруғ келажагимизнинг муҳим пойдевори эканлигини таъкидлади. Конституциямизда халқимизнинг олий мақсади, иродаси ўзининг теран ифодасини топганлиги таъкидлаб ўтишди.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи, унинг демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, Бош қомусимизнинг халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги, шу билан бирга, ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумотлар берилди.

7 декабрь куни Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ЎзбекистонРеспубликаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантаналимаросимда "Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” мавзусида маъруза тўғрисида маълумот беришди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар томониданталабалар ўртасида ингилиз, рус ва ўзбек тилларида савол-жавоблар олиб борилди.

 

 

 

Подробнее
  • Просмотров: 344
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Yangiliklar