• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

   Диний экстремистик ҳаракатлар бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини талаба-ёшларга янада чуқурроқ тушунтириш ва тарғиб қилиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда мутассади ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлари ўртасида жорий йилнинг 11 ноябрь куни "Диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди. 

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

 

  Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи Султонов Зулхайдар Султонович,Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан бириктирилган масъул ходими Эшов Хуршид Хуррамович ҳамда институт "Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти Аллаберганов Анвар Палвоновичлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

 

  Маърузачилар ўз маърузаларида тадбир иштирокчиларига бугунги кунда ислом динини ниқоб қилиб ноинсоний ҳаракатларни олиб бораётган террорчилик ташкилотлари қўлида қурол билан мусулмон давлатларида олиб бораётганхунрезликлар ҳамда экстремистик қўлланмалар тарқатиш орқали дунё ёшларини онгини заҳарлаб ўзларининг ғаразли ниятларини амалга оширишаётганлигини ҳамда ҳозирги кунда дунёда содир бўлаётган мудхиш жараёнлар хусусан Сурия ва Ироқда бўлаётган қонли урушлар унинг оқибатида минглаб бегунох аҳоли вафот этаётганлигини мисоллар тариқасида маълумотлар беришди.

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ  Тадбир давомида "Қиёматга қолган қарз” номли фильм намойиш этилди.

Тадбир сўнгида талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар тушунарли ва огоҳликка даъват этган ҳолда жавоб бердилар.

Қизғин суҳбатдан сўнг институт ректори А.Рискулов тадбир қатнашчиларига миннатдорчилик билдириб, бу каби давра суҳбатларини тез-тез ўтказиш фойдадан ҳоли бўлмаслигини таъкидлади.

Подробнее
  • Просмотров: 502
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.