• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ота-оналар билан учрашув

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ота-оналар билан учрашув

   Инсон аввало оила бағрида шахс сифатида шаклланади. Оиладаги таълим-тарбия, маънавий-ахлоқий қадриятлар кейинчалик одамлар орасида — маҳалла-кўйда, таълим муассасаларида сайқал топади. Шундай экан, ватанимиз ва халқимизнинг эртанги кунини, жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътиборини белгиловчи баркамол авлодни вояга етказишдек улуғ вазифани оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлигисиз ҳал этиб бўлмайди десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ота-оналар билан учрашув

 

   Шу муносабат билан режа асосида жорий йилнинг 29 октябрь, 5 ва 9 ноябрь кунлари Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг "Автомобиль йўллари ва иншоатларини лойиҳалаш ва қуриш” ҳамда "Автомобиль транспорт эксплуатацияси ва транспорт тизимлари” факультетлари талабаларининг ота-оналар билан мулоқот ташкил этилди. Мажлисда 1 ва 2 босқич талабалари ота-оналари иштирок этишди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ота-оналар билан учрашув

   Давра суҳбатида институт ректори А.Рискулов, Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Мирзамўминов, факультет деканлари Б.Салимова, З.Усманов, декан ўринбосарлари ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.

    Йиғилиш давомида "Кадрларни тайёрлаш миллий дастури” асосида институтимизда олиб борилаётган таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими, узлуксиз таълим, фан ва ишлаб чиқаришни самарали интеграциялашувини таъминлаш, таълим ва тарбиянинг узвий боғлиқлиги таълим жараёни ва кадрлар тайёрлаш сифатига эътибор қаратилиши нафақат педагогларнинг балки ота- оналарнинг ҳам масъулият билан ёндашиши зарурлиги таъкидлаб ўтилди. Бу борада институтда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар, талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан ота оналарни таништирди. Шу билан бирга институтда "Одоб-ахлоқ” қоидалари этикаси асосида талабалар билан профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро муносабатларидаги одоб ахлоқ тамоилларига риоя этишлари шарт бўлган хулқ-атвор қоидалари ва мажбуриятлари ҳақида тўхталиб ўтишди.

Подробнее
  • Просмотров: 257
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.