Счетчики
“САЙЛОВЛАРДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИШ МЕНИНГ ФУҚАРОЛИК БУРЧИМ”

"САЙЛОВЛАРДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИШ МЕНИНГ ФУҚАРОЛИК БУРЧИМ”

“САЙЛОВЛАРДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИШ МЕНИНГ ФУҚАРОЛИК БУРЧИМ”  Жорий йилнинг 29 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида талаба-ёшлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишлаб сиёсий ҳуқуқий ва маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди. Конституцияда фуқароларимизнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга эканликларининг эътироф этилганлиги, шунингдек, уларнинг овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланганлиги мамлакатимизда халқаро ҳуқуқ нормалари билан мустаҳкамланган демократик принципларга оғишмай амал қилинаётганлигидан далолат беради.

 “САЙЛОВЛАРДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИШ МЕНИНГ ФУҚАРОЛИК БУРЧИМ”  Республика фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бу ҳуқуқ фуқароларнинг референдумларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ва ҳокимиятнинг вакиллик органлари сайловида қатнашиши орқали амалга оширилади.

Таъкидлаш керакки, истиқлол йилларида мамлакатимиз сайлов тизими умумэътироф этилган халқаро нормаларга тўла мослаштирилди. Юртимизда сайловларнинг очиқ-ошкоралик руҳида, муқобиллик ва кўппартиявийлик муҳитида ўтиши, сайловолди жараёнларига барча партия ва номзодларга бир хил шароит яратиб берилиши юқоридаги фикримизни яққол тасдиқлайди.

“САЙЛОВЛАРДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИШ МЕНИНГ ФУҚАРОЛИК БУРЧИМ”Тадбирда сўз олганлар "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”, "Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”, "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари мазмун моҳияти юзасидан фикр мулохазалар юритишди.

Маърузачилар ўз сўзида Ўзбекистоннинг амалдаги сайлов қонунчилиги қандай янги нормалар билан тўлдирилганлиги, "Сайлов ҳуқуқи”, "Сайлов тизими”, "Сайловолди ташвиқоти” ва бошқа шу каби сайлов жараёнлари билан боғлиқ тушунчалар моҳияти тўғрисида йиғилганларга маълумотлар беришди. Тадбир давомида талабалар сайлов жараёни билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилар томонидан жавоблар олишди.


  • Ko'rib chiqildi: 450


Сайт был создан "Отдел информационных технологии" в 2017 году.