Счетчики
“ОДАМ САВДОСИ – ҲУДУД, ЧЕГАРА, МИЛЛАТ ТАНЛАМАЙДИГАН МУДҲИШ ЖИНОЯТДИР”

"ОДАМ САВДОСИ – ҲУДУД, ЧЕГАРА, МИЛЛАТ ТАНЛАМАЙДИГАН МУДҲИШ ЖИНОЯТДИР”

   2016 йил 29 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшлари ўртасида "Одам савдоси-ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш жиноятдир” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди.Тадбирда Ташқи мехнат миграцияси масалалари агентлиги маъсул ходими Азимжон Ахматов ўз маърузаси билан иштирок этди.

“ОДАМ САВДОСИ – ҲУДУД, ЧЕГАРА, МИЛЛАТ ТАНЛАМАЙДИГАН  МУДҲИШ ЖИНОЯТДИР”   Маърузачилар ўз маърузаларида қуйидаги фикирларни билдириб ўтишди: Ҳозирги кунда "Одам савдоси муоммаси бутун дунёда жиддий муаммо бўлиб, Республикамизда ҳам бу иллатга қарши ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар томонидан амалга оширилаётган профилактик чора-тадбирлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида ҳеч ким қийноққа солиниши, зўровонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги ҳақидаги норма белгилаб қўйилган. "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги, "Одам савдоси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қонунлар қабул қилинганлиги, шунингдек, мамлакатимиз томонидан одам савдосига қарши курашиш билан боғлиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ратификация этилганлиги тўғрисида сўз юритишди.“ОДАМ САВДОСИ – ҲУДУД, ЧЕГАРА, МИЛЛАТ ТАНЛАМАЙДИГАН  МУДҲИШ ЖИНОЯТДИР”  Одам савдоси қурбони бўлаётган фуқаролар чет элга ноқонуний йўллар билан бораётгани, бундай ҳолатларни олдини олиш учун мамлакатимизда қонуний чет елга ишга юбориш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани тўғрисида маълумотлар беришди.Учрашув давомида институт талабалари ҳам тадбир мавзуси бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.“ОДАМ САВДОСИ – ҲУДУД, ЧЕГАРА, МИЛЛАТ ТАНЛАМАЙДИГАН  МУДҲИШ ЖИНОЯТДИР”

   Ўтказилган тадбир талаба-ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш, маънавий ишлар самарадорлигини ошириш, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, динлараро бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик ғояларини мустаҳкамлашда муҳим омиллардан бири сифатида йиғилганларда катта таассарот қолдирди. Тадбир сўнгида талабаларга Ташқи мехнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан тайёрланган 15 донадан 30 дона (Адашманг! Тўғри йўлни танланг! номли) 2 хил ижтимоий плакатлартақдим этилди.Одам савдоси мавзусига бағишланган "Алданганлар” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.


 

  • Ko'rib chiqildi: 400


Сайт был создан "Отдел информационных технологии" в 2017 году.