• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган “Гиёҳвандлик моддаси ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтириш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган "Гиёҳвандлик моддаси ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтириш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

 

  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2016 йил октябрь-ноябрь ойлари давомида манфаатдор идоралар билан хамкорликда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида гиёхвандлик ва унга қарши курашишга қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш хамда уларнинг бу борадаги тушунчаларини ошириш мақсадида "Гиёхвандлик моддалари ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини янада кучайтириш тўғрисида”ги мавзумида бир қатор маърифий учрашувлар ўтказилиши белгиланган.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 26 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида гиёхвандлик ва унга қарши курашга қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш ҳамда уларнинг бу борадаги тушунчаларини ошириш мақсадида "Гиёхвандлик моддалари ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини янада кучайтириш тўғрисида”ги мавзуда тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган “Гиёҳвандлик моддаси ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтириш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази бўлим бошлиғи Ш.Ғуломов, Тошкент шахар Наркология диспансери нарколог шифокори Н.Бобожонова, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази мутахассиси Н.Файзуллаева, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул ходими Х.Эшовлар иштирок этишди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган “Гиёҳвандлик моддаси ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтириш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.  Тадбирда сўзга чиққанлар мавзу юзасидан қуйидаги фикрларни билдирди. Гиёҳвандлик ва унинг салбий оқибатлари ҳақида далилий мисоллар келтиришди. Гиёҳванд моддаларни бир маротаба истеъмол қилиб кўрган одам уни қайта-қайта истеъмол қилишга уриниши ва бунинг оқибатида инсон умри заволга юз тутишини ҳамда гиёҳвандлик оқибатида ногирон фарзандлар дунёга келиши, гиёҳвандлар қилмишларининг содир этилиши ортидан келиб чиқувчи аҳоли соғлиги ва ҳаётига жиддий хавф туғдирадиган жиноятчилик,халқ келажагининг таназзулининг олдини олган бўламиз. Миллат генофондини соғлом ҳолда сақлаб қоламиз дея таъкидлаб ўтди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган “Гиёҳвандлик моддаси ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтириш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.  XX асрнинг сўнгги ва XXI асрнинг бошларида дунё шиддат билан ривож топди. Минг афсуслар бўлсинки, бу ривожланишлар билан бир қаторда жамиятни таназзулга етаклайдиган, инсониятни тубанлик ботқоғига ғарқ қиладиган бир қатор салбий иллатлар ҳам илдиз отди. Ана шундай иллатлардан бири бу, аср вабоси гиёҳвандликдир. Гиёҳванлаик айни кунда дунёда юз бераётган уруш оловига чўғ бўлиб хизмат қилаяпти десак ҳеч муболаға қилмаган бўламиз. Гиёҳвандлик келтираётган зарарнинг эса чек-чегараси йўқ. Тобора унинг гирдобига тушиб қолаётганлар сони эса кундан-кун кўпайиб бормоқда. Бунинг оқибатида майиб-мажруҳ болаларнинг дунёга келиши кўпайиб бормоқда. Ана шундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари йўлга қўйилган.

 

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган “Гиёҳвандлик моддаси ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтириш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Подробнее
  • Просмотров: 273
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.