Счетчики
ТИЛ МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

ТИЛ МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

"...ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади. Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Она тили бу миллатнинг руҳидир”

И. А. Каримов. "Юксак маънавият — енгилмас куч”.

 

    Дарҳақиқат, Конституциямизнинг 4-моддасида"Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади, деб белгиланиши ҳам бежиз эмас.

Истиқлолнинг илк нишонаси — "Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида"ги Қонун қабул қилинганига мана 27 йил тўлди.

Шу муносабат билан Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида жорий йилнинг 21 октябрь куни "Тил миллат кўзгуси” мавзусида адабий кеча ташкил этилди.

ТИЛ  МИЛЛАТ  КЎЗГУСИАдабий кечада Римсал академик лицейи ўқитувчилари Казакбайев Ш., Отажонов ҳамда Тошкент давлат Консерватория институти талабалари, "Ўзбек ва хорижий тиллар” кафедраси ўқитувчилари ва талабалар иштирок этишди. Тадбирда таклиф этилган қатор мутахассислар томонидан Конститутциямизнинг 4-моддасида Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир, деб қайд этилгани ва 1989-йил 21-октабрь куни Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлиги муносабати билан ҳар йили ушбу санада турли хил байрамлар ташкил этилиши бежиз эмаслиги ҳамда шу кундан бошлаб биз ўз она тилимизда эркин суҳбатлаша олиш, иш ҳужжатларини айнан ўзбек тилида юритиш имкониятига эга бўлинганлиги тўғрисида маълумотлар бериб ўтишди.

ТИЛ  МИЛЛАТ  КЎЗГУСИТИЛ  МИЛЛАТ  КЎЗГУСИ

  Римсал академик лицейи ўқитувчиси Ш.Казакбайев ўзбек тилининг нақадар гўзал, имкониятлари эса жудаям кенглигини таъкидлаб ўтди. Чиндан ҳам ўзбек тили нихоята беқиёс ва бежиримдир. Адабий кечаларимиз, турли хилдаги тадбирларимиз айнан ўзбек тилида ўтказилаётгани билан, албатта, фахрлансак арзийди. Зеро, биз Навоий, Бобур, Увайсий, Нодирабегим авлодларимиз. Тошкент давлат Консерватория институти талабалари ҳам ўз чиқишлари билан тадбир иштирокчиларида яхши таъсурот қолдирди. Бугунги кунда ёш авлодга жуда ҳам катта имконият эшиклари очилганлиги ҳеч кимга сир эмас. Биз ёшлар ана шу имкониятлардан унумли фойдаланишимиз, ўқиб-ўрганиб келажакда ватанимиз истиқболи йўлида ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарур. Фикримизнинг исботи сифатида шундай ижодий кечалар, уларда иштирок этаётган маҳоратли, ижодкор, янгиликга интилувчан ёшларимизни айтиб ўтсак муболаға бўлмайди. Тадбир қатнашчилари ўзбек тилидан ташқари яна кўплаб хорижий тилларда ҳам эркин суҳбатлаша олишларини намойиш этдилар.

ТИЛ  МИЛЛАТ  КЎЗГУСИ

   Адабий кечамиз кўтаринки руҳда ўтди. Бундай тадбирлар ўтказишдан асосий мақсад ёшларни ўзбек тилининг кенг имкониятлари, нақадар гўзаллиги, унинг бой тарихи билан таништиришдан иборат. Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак дунёда қанча тил бўлмасин, ўзбек тилининг ўрни беқиёсдир.

  "Тил ҳафталиги” тадбирлар доирасида талаба-ёшлар ўртасида "Тилга эътибор – элга эътибор” мавзусида деворий газеталар танлови эълон қилинди. Танлов якуни бўйича тузилган ишчи гуруҳи томонидан ғолиблар аниқланиб, фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

ТИЛ  МИЛЛАТ  КЎЗГУСИ

 

Подробнее
  • Просмлтрена: 988

Сайт был создан "Отдел информационных технологии" в 2017 году.