• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМНИНГ ҒОЯВИЙ ИЛДИЗЛАРИ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШ

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМНИНГ ҒОЯВИЙ ИЛДИЗЛАРИ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШ

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти талабалари билан жорий йилнинг 14 октябрь куни "Диний экстремизм ва терроризмнинг ғоявий илдизлари ва унга қарши курашмавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси билан ҳамкорликда ўтказиладиган тадбирлар режасига мувофиқ Ўзбекистон Респубикаси ИИВ Академияси Махсус фанлар цикли бошлиғи подполковник У.К.Нуруллаев, катта ўқитувчи, подполковник Д.А.Таджибоева, катта ўқитувчи, подполковник Н.Т.Убайдулла-зода иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМНИНГ ҒОЯВИЙ ИЛДИЗЛАРИ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМНИНГ ҒОЯВИЙ ИЛДИЗЛАРИ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШ

  Маърузачилар ўз чиқишларида мамлакатимиз фуқаролари, айниқса ёшларимиз ўртасида диний экстремизм ва ақидапарастлик мафкураси, «оммавий маданият»нинг салбий иллатлари таъсирига тушиб қолмаслик ҳамда маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатларнинг олдини олиш бугунги кунда долзарб масалалардан бири эканлигини таъкидлаб, халқимизнинг табиатига мутлақо ёт бўлган сиёсий, диний экстремизм, ақидапарастлик ва бошқа ёвуз оқимларнинг минтақамизга кириб келиши ва тарқалиши тинчлик ва осойишталикка, фарзандларимизнинг келажагига катта хавф туғдиришини одамлар онгига чуқур сингдириб борилиши лозимлигини, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов таъбири билан айтганда, халқимиз тафаккурида юксак ахлоқий, маънавий қадриятларни қарор топтириш ва мустаҳкамлаш орқали уларни ёвуз кучларга қарши курашга сафарбар этиш зарурлигини таъкидлади. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов таъкидлаганидек, "...муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини ўниб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш, ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш вазифаси ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда”. Дин кишиларни ҳамиша яхшиликка, эзгу ишларга чорлаган. Жумладан, ота-боболаримизнинг муқаддас эътиқоди бўлган ислом дини ҳам юксак инсоний фазилатларнинг шаклланишига хизмат қилган. У туфайли халқимиз минг йиллар мобайнида бой маънавияти ва мероси, ўзлигини омон сақлаб келди. Шу нуқтаи назардан қараганда, одамларнинг эътиқоди ва диний ҳиссиётларидан фойдаланиб, экстремистлар ва террорчилар томонидан гўёки ислом байроғи остида содир этилаётган жиноятлар уларнинг асл қиёфасини намоён этаётганлигини таъкидлашди.

Маърузалар сўнгида йиғилишда иштирок этаётган институт ўқитувчи ва талабалари ўзларнинг мавзуга оид фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди ва йиғилиш якунида институт профессор - ўқитувчилари ва талабалари томонидан қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

 

 

 
 
Подробнее
  • Просмотров: 361
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Yangiliklar