• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ

ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ

    Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов томонидан ишлаб чиқилган тараққиётнинг "ўзбек модели”га ҳамда кучли ижтимоий сиёсат принципларига асосланган ҳолда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қатор қонунларда мустаҳкамлаб қўйилди.
ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ Мазкур ислоҳотларнинг давоми сифатида "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2016 йил 15 сентябрдан кучга кирди. Қонунга кўра, ёшларга оид давлат сиёсати деганда давлат томонидан амалга ошириладиган ва ёшларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа салоҳиятини ривожланиши учун шароитлар яратилиши кўзда тутадиган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий чоралар тушунилади. Ҳужжатда "ёш фуқаролар” (14 дан 30 ёшгача бўлган шахслар), "ёш оила”, "ёш мутахассис”, "ёшлар тадбиркорлиги” каби тушунчаларга батафсил тўхталиб ўтилган.Қонунда ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий тамойиллари тариқасида очиқлик ва шаффофлик, ёшларнинг мазкур сиёсатни амалга оширишдаги иштироки, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, маънавий-маърифий ва маданий қадриятлар устуворлиги, шунингдек, ёшларнинг камситилишига йўл қўйилмаслиги кўрсатиб ўтилган.
 

ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ

 

 
     Ушбу Қонуннинг мазмун-моҳиятини талаба-ёшларга тушунтириш ва тарғиб қилиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан хамкорликда ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ 2016 йил 7 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Шермухамедова Жамила Тошпўлатовна Фалсафа фанлари доктори, профессор, Республика Маънавият тарғибот маркази вакили, Мухитдинова Феруза Абдурашидовна Юридик фанлари доктори, Тошкент давлат юридик университети доценти, Чориев Икром Абдушукурович Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул ходими ҳамда институт профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар иштирок этишди.
  ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ

   Йиғилишда сўзга чиққанлар Биринчи Президентимиз Ислом Абдуганиевич Каримов рахнамолигида новқирон авлоднинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, уларнинг келажаги йўлида доимий ғамхўрлик кўрсатишнинг миллий тизимига асос солингани таъкидлаб ўтдилар.

   Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёев томонидан имзоланган "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни навқирон авлодга бўлган эътибор кўламини янада кенгайтириш, бу борада хокимликлар, вазирлик ва идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги ижтимоий хамкорликни кучайтиришда янги уфқларни белгилаб беради. Тўрт боб, ўттиз уч моддадан иборат мазкур хужжат очиқлик, конун ижросида ёшларнинг фаол иштироки, уларнинг эзгу ташаббусларига қанот бериш, маънавий-ахлоқий, маданий қадриятларнинг устуворлиги каби тамойилларга таянади. Мазкур хужжатда ёшлар хуқуқлари ва эркинликларининг, уларга оид ижтимоий ҳимоя кафолатлари, тадбиркор йигит-қизлар, истеъдод сохибларини давлат томонидан қўллаб-кувватлашнинг механизмлари мустаҳкамлаб кўйилган.

   Тадбирда талаба-ёшларга Қонунни мазмун-моҳиятини чуқурроқ сингдириш ҳамда ёшларда ватанпарварлик руҳини янада юксалтириш мақсадида турли интерактив усуллардан фойдаланган ҳолда қизғин баҳс-мунозарага бой тарзида ўтди.

 

ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ

 


Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 1148
  • chop etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar