• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Yo`l xo`jaligi iqtiodiyoti va uni tashkil etish
Yo`l xo`jaligi iqtiodiyoti va uni tashkil etish
 
   Kafedra mudiri:
   Yuldasheva Saodat Arislanovna
   Iqtisod fanlar nomzodi, dotsent
   Tel: +998712321439
   E-mail: devonxona@tayi.uz
 
 
 

 
 Бугунги кунда кафедрада 8 нафар профессор-ўқитувчилар асосий штатда фаолият юритмоқда. Кафедранинг илмий салоҳияти 37,5 фоизни ташкил қилмоқда.

Илмий мақолалар, тезисларва монографиялар:

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан чет элда ва Ўзбекистонда 3 та монография, 10 дан ортиқ дарсликлар ва ўқув қўлланмалар, 40 дан ортиқ услубий ишлар ва 100 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилган. Булар "Высшая школа” илмий амалий журнал (Россия),«Экономическое возрождение России», журнали, "Инновационная экономика: перспективы развития и совершенствования” илмий амалий журнал(Россия), "ТАЙИ хабарномаси”, "Бизнес эксперт”, "Автохамкор”, "Бизнес-консультант”, "ТТЙМИ хабарномаси”, "Бозор, пул ва кредит” журнали ва б. Дарсликлар ва ўқув қўлланмалар "Давлат илмий нашриёти” ва "Давр нашриёт”ларида чоп қилинган.

Кафедранинг мавжуд ҳамкорлик алоқалари:

Красноярск шахридаги СФУ Сибирский Федеральный Университети ўқитувчилари билан хамкорликда «Экономика и менеджмент дородного хозяйства» номли ўқув қўлланма тайёрланмоқда.

МАДИ (ТУ) ўқитувчилари билан хамкорликда «Экономика и менеджмент отрасли» номли ўқув қўлланма тайёрланмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ҳозирги вақтда "Тошкент вилояти шаҳарлараро йўловчи ташиш автобус саройи” МЧЖ билан "Транспорт хизматлари сифатини баҳолаш” мавзусида, "Автотранспорт қурилиш унитар корхонаси” билан "Транспорт корхоналарини рақобатбардошлигини баҳолаш” мавзусида хамкорлик ишлар олиб борилмоқда.

Давлат дастуралри доирасида қуйидаги мавзулар бўйича лойиҳалар бажарилди:

Кафедранинг 4 нафар профессор-ўқитувчилари (проф. Ғ.Саматов, доц. Т.Кодиров, доц. М.Равшанов ва А.Тўйчиев) томонидан ИТД-2-53 "Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида транспорт рақобатбардошлигини оширишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” мавзусида жами 123,1 млн.сўм миқдоридаги илмий-тадқиқот иши амалга оширилган.


Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 1065
  • chop etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar