• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Transport logistikasi
 
     Kafedra mudiri:
     Samatov G`affor Allaqulovich

     Texnika fanlari doktori, professor 

     Tel: +998712321439
     E-mail: devonxona@tayi.uz
 
 
 
 

Ўтган давр ичида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан автомобилларда ташишни ташкил этиш ва транспорт логистикаси муаммолари га бағишланган илмий-тадқиқотлар натижаси бўйича 7 докторлик диссертация (Л.А.Ахметов, А.М.Багдасаров, Б.А.Ходжаев, Г.А.Саматов, Ш.О.Бутаев, К.Б.Насретдинов, М.Н.Ирисбекова) ва 26 номзодлик диссертациялар ҳимоя қилинди.

Бакалавриатура йўналишлари:

1999 йилдан бошлаб кафедрада 521400 "Транспорт воситаларининг эксплуатацияси” таълим йўналиши бўйича бакалаврлар, 2001 йилдан эса магистрлар тайёрлаши бошланди.

Ҳозирги кунда кафедра жамоаси бакалавриятнинг 5620300 "Транспорт логистикаси” мутахассислиги бўйича ёш мутахассислар тайёрламоқда.

1972-1998 йилларда кафедра жамоаси томонидан 3000 дан ортиқ муҳандислар, улардан 2650та "Ташишларни ташкил этиш ва транспортни бошқариш” мутахассислиги бўйича тайёрланди.

1991-2017 йилларда кафедра жамоаси томонидан "Ташишларни ташкил этиш ва транспорт логистикаси” мутахассислиги бўйича 1800 бакалаврлар ва 320дан ортиқ магистрлар тайёрланди.

Китоблар ва монографиялар:

Ўқув жараёнини ўқув-услубий таъминотини ўтган давр ичида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 12та дарсликлар, 22та ўқув қўлланмалар ва 14та монографиялар чоп этилди.

Илмий мақолалар, тезислар

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан сўнгги йилларда халқаро илмий журналларда 10 та, Республика илмий-техника журналларида 40 та, Халқаро ва Республика миқёсидаги конференциялар тўпламларида 100 дан ортиқ мақола ва тезислар чоп этилган.

Кафедранинг мавжуд ҳамкорлик алоқалари:

Кафедра Ангрен логистика маркази ЁАЖ, "Автомагистраль” ИАЙҚТБ, TA LOGISTICS GROUP LP”,СП ООО "UNIVERSAL LOGISTICS SERVICES, АО "Узбекуголь”, Управление безопасности дорожного движения ГУВД г.Ташкента, OOO "Bayer GROUP” ва "Тошшахартранс” АКлар билан яқин алоқа ўрнатган.
Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 1601
  • chop etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar