• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Matematika

   Kafedra mudiri: 
   G`ofurov Maxamadjan O`ktamovich

   Fizika-matematika fanlari doktori, professor

   Tel: +998712321439
   E-mail: devonxona@tayi.uz

 
 
  Бугунги кунда кафедрада 10 профессор – ўқитувчилар хизмат қилмоқдалар. Шу жумладан, кафедра салоҳияти 40%: 2 нафар физика – математика фанлари доктори, профессор, 2 нафар физика – математика фанлари номзоди, доцент, 4 нафар катта ўқитувчи ва 2 нафар ёш ассистентлар фаолият кўрсатмоқдалар. Кафедра ўзига хос бой тарихга эга, республикамизнинг турдош кафедралари орасида ўқув жараёнининг барча жабҳаларида ибратли ўринга эга. Далил сифатида турдош институтларнинг математика кафедралари бизнинг "Математика” кафедраси томонидан ишлаб чиқилган фан дастурларига таянган ҳолда фаолият юритаётганликларини, яратган маъруза матнларининг республика кўрик танловида фаҳрий 1 – ўринни эгаллаганликларини эслатиб ўтиш кифоя.

Илмий мақолалар, тезислар:

Кафедра профессорлари М.Гафуров, А.Рахимовлар ЎзМУ, МДУнинг Тошкент шахридаги филиалида математиканинг махсус курсларини доимий олиб бормоқдалар. Кафедранинг илмий йўналишлари ЎзФА, математика институти, ЎзМУ ва бир қатор ривожланган хорижий давлатларда (Россия, Америка, Германия, Швеция ва ҳоказо) олиб борилаётган илмий тадқиқотлар билан боғланган бўлиб, натижалар 4 та монография ва турли нуфузли журналларда чоп этилган 250 ортиқ илмий мақолаларда акс эттирган.

Халқаро алоқалар:

Кафедра профессор – ўқитувчилари томонидан эхтимолликлар назарияси ва математик статистика ҳамда оператор алгебралар назарияларининг долзарб муаммолари бўйича олиб борилаётган изланишлари АҚШ, Япония, Россия, Хитой, Испания, Италия, Германия, Малайзия ва ҳоказа давлатларининг илмий марказларинингилмий – тадқиқот ишлари билан боғлиқдир.


Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 1185
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar