• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Avtomobil yo`llarini qidiruv va loyihalash
Avtomobil yo`llarini qidiruv va loyihalash
 


    Kafedra mudiri:
    Xudayqulov Rashidbek Mansurjanovich
    Texnika fanlari bo'yicha falsafa doktori (PhD) 
    Tel: +998712321439
    E-mail: devonxona@tayi.uz
 

 
Кафедрада 12 нафар профессор-ўқитувчи ва уч нафар техник – ёрдамчи ҳодимлар фаолият юритишади.

Кафедрада жами 12 та фан ўқитилади. Шулардан 8 та фан бакалавриатурада, 4 та фан магистратурада.

Китоблар ва монографиялар:

Кафедра профессор – ўқитувчилари томонидан сўнгги йилларда 5 та дарслик, 10 дан ортиқ ўқув қўлланма, 20 дан ортиқ ўқув-услубий қўлланма, 5 та монография чоп этилган.

Илмий мақолалар, тезислар:

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан сўнгги йилларда халқаро илмий журналларда 20 та, Республика илмий-техника журналларида 20 та, Халқаро ва Республика миқёсидаги конференцияларда 35 дан ортиқ мақола ва тезислар чоп этилган. 

Патентлар:

1.IAP 05276 "Битумли эмульсия” Патент. 2016 йил Каюмов А.Д., Худайкулов Р.М., Душанов Р.О., Абдуллаев М., Мирзаахмедов М.М.

2.IAP 20170066 "Грунтни геосинтетик материал билан ўзаро таъсиридаги механик хусусиятларини аниқлашдаги усул” Патент олиш учун ариза топширилди 2017 йил Хожиметов Ғ.Х., Қаюмов А.Д., Комилов С.И., Худайқулов Р.М.

Кафедранинг мавжуд ҳамкорлик алоқалари:

Кафедра Автомобиль йўллари Давлат Қўмитаси, "Йўл лойиҳа бюроси” МЧЖ, "Автомобиль йўллари илмий тадқиқот институти”, "Йўл лойиҳа экспертиза” унитар корхонаси, "Йўл инжиниринг лойиҳа” МЧЖ, "Фарғона йўл лойиҳа” МЧЖ, Қорақалпоқ Давлат Университети, Автомобиль йўллари КХК ва АЛ лар билан яқин алоқа ўрнатган.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 1293
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.