• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ БУЙРУГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ БУЙРУҒИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2016 йил 26 августдаги ПК-2580-сон

қарори ижросини таъминлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 августдаги "Автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси соҳасида кадрлар тайёрлашии такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида” ПК-2580-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент автомобиль- йўллар институтини қайта ташкил этиш билан боглиқ ташкилий масалаларни амалга ошириш мақсадида

 

БУЮРАМАН:

    1. Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 26 августдаги "Автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси соҳасида кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида” ПК-25 80-сон қарори ижро учун қабул қилинсин.

   2. Тошкент автомобиль-йўллар института Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти сифатида қайта ташкил этилгани инобатга олинсин.

    3. Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори (О.Рискулов) га:

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг Устави ва тегишли рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлари икки ҳафта муддатда ишлаб чиқилиб, ўрнатилган тартибда тасдиққа киритиш;

Тошкент автомобиль-йўллар институтининг ту гатил адиган таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг меъёрий-услубий хужжатларини ўрнатилган тартибда Тошкент давлат техника университета ва Тошкент темир йул транспорта муҳандислари институтига 1-иловага мувофиқ тақдим этиш;

Тошкент автомобиль-йўллар институтининг тугатиладиган таълим йўналишлари ва мутахассисликлари талабаларининг амалдаги контингентный Тошкент давлат техника университета ва Тошкент темир йўл транспорта муҳандислари институтига кўчириш, уларнинг тегишли талабалик шахсий иши ҳужжатлари, рейтинг назорати қайдномалари ва рейтинг дафтарчаларини ўрнатилган тартибда тақдим этиш;

проректор, декан ва тегишли кафедра мудирлари таркибидан ўқиши кўчириладиган талабаларга тушунтириш ишларини олиб борадиган Ишчи гуруҳларни шакллантириш, талабалардан аризаларини тартибли равишда олишни ташкил қилиш;

институтнинг тасдиқланган янги тузилмасига мувофиқ ўқув юкламалари ва штатлар жадвалини аниқлаш, аттестация натижалари асосида профессор-ўқитувчилар ва бошқарув кадрлари таркибини шакллантириш;

йўл қурилиши соҳасидаги ташкилотлар, корхоналар ва лойиҳалаш муассасаларининг истиқболдаги эҳтиёжлари асосида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтига ҳар ўқув йили учун қабул квоталарини шакллантиришда «Ўзавтойўл» АЖ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик ўрнатиш вазифалари юклатилсин.

   4. Кадрлар бошқармаси (Д.Усмонов) ҳамда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси института ректори (О.Рискулов)га институтнинг раҳбар ва профессор-ўқитувчилари таркибини аттестациядан ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларни тайёрлаш вазифаси топширилсин.

    5. Тошкент давлат техника университета (Ф.Ризаев), Тошкент темир йўл транспорта муҳандислари института (М.Расулов) ректорларига:

Тошкент автомобиль-йўллар институтининг тугатиладиган таълим йўналишлари ва мутахассисликларидан кўчириладиган талабалар контингенти аризалари ва уларга тегишли ҳужжатларни қабул қилиб расмийлаштириш, ўқув режаларидаги академик фарқларни бартараф этиш жараёнларини ташкил этиш;

ўқиши кўчирилган талабалар гуруҳлари учун ўқув жараёнини ўрнатилган тартибда ташкил этиш, аттестациядан муваффақиятли ўтган Тошкент автомобиль-йўллар института профессор-ўқитувчиларини танлов асосида Тошкент давлат техника университета ва Тошкент темир йўл транспорты муҳандислари институтининг мувофиқ кафедраларига педагогик фаолиятга жалб этиш, ўқиши кўчирилган вилоятлик талабаларни талабалар турар жойлари билан таъминлаш чораларини кўриш вазифалари топширилсин.

    6. Тошкент автомобиль-йўллар института талабаларининг ўқишини Тошкент давлат техника университета ва Тошкент темир йўл транспорта муҳандислари институтига кўчириш билан боғлиқ ташкилий масалаларни мувофиқлаштириш юзасидан 2-иловага мувофиқ таркибда Ишчи гуруҳи тузилсин.

    7. Вазир ўринбосари (М.Иноятов), Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси института ректори (О.Рискулов)га Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уни замонавий ўқув-техника ва ахборот-коммуникация воситалари ҳамда ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, ўқув биноларини реконструкция қилиш бўйича Узбекистан Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлиги қошидаги Республика йўл фонди ва «Ўзавтойўл» АЖ билан ҳамкорликда ишлаш вазифаси юклатилсин.

Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазир ўринбосарлари Б.Усмонов ва М. Иноятов зиммаларига юклатилсин.

 УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ БУЙРУГИ      УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ БУЙРУГИ

 

Подробнее
  • Просмотров: 1286
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.