Счетчики
ИЛК ДАРСЛАР ЮРТБОШИМИЗ ХОТИРАСИГА БАГИШЛАНДИ

ИЛК ДАРСЛАР ЮРТБОШИМИЗ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАНДИ

 
 
ИЛК  ДАРСЛАР  ЮРТБОШИМИЗ  ХОТИРАСИГА БАГИШЛАНДИ

   Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Ватанимизни, халқимизни собиқ шўро мустамлакалигидан озод қилиш, миллатимизнинг азалий қадриятларини тиклаш, ёшларимизнинг хеч кимдан кам бўлмай, баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун тарихий роль ўйнади, бутун дунёда тан олинган ривожланишнинг "Ўзбек модели” асосида мамлакатимизни мисли кўрилмаган юксалиш даражаларига олиб чиқди. Мамлакатимиз ўз мустақиллигининг 25 йили давомида дунёда ўз номи, ўрни ва мақомига эга бўлди.

ИЛК  ДАРСЛАР  ЮРТБОШИМИЗ  ХОТИРАСИГА БАГИШЛАНДИ  Республикамизнинг барча таълим муассасалари қаторида Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ҳам Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган "Хотира дарслари” бўлиб ўтди. 

 

ИЛК  ДАРСЛАР  ЮРТБОШИМИЗ  ХОТИРАСИГА БАГИШЛАНДИ   Талабалар мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов портрети пойига гуллар қўйиб, хотирасига таъзим бажо келтирди."Хотира дарслари”да Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таржимаи ҳоли, буюк хизматлари, улар олиб борган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг асосий устувор йўналишлари бўйича амалга оширилган ислоҳотлар, эришилган марра ва ютуқлар қўлга киритилган натижалар хусусида сўз борди.


ИЛК  ДАРСЛАР  ЮРТБОШИМИЗ  ХОТИРАСИГА БАГИШЛАНДИ  Мазкур дарсларда профессор-ўқитувчиларимиз ўз маърузаларида турли шарх ва тавсилотлар орқали юртбошимиз рахнамолигида республикамиз йўл транспорт коммуникацияларини ривожлантириш соҳасида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари, хусусан Президентимизнинг жорий йил 26 августдаги "Автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси соҳасида кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун моҳияти тўғрисида фикр мулохазалар юритишди. Дарслар давомида "Эртанги кун бизники, марра бизники!” махсус видео-фильм намойиш этилди.

ИЛК  ДАРСЛАР  ЮРТБОШИМИЗ  ХОТИРАСИГА БАГИШЛАНДИ           ИЛК  ДАРСЛАР  ЮРТБОШИМИЗ  ХОТИРАСИГА БАГИШЛАНДИИЛК  ДАРСЛАР  ЮРТБОШИМИЗ  ХОТИРАСИГА БАГИШЛАНДИ

 

  • Ko'rib chiqildi: 725


Сайт был создан "Отдел информационных технологии" в 2017 году.