• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Хорижий фукароларни олий таълим муассасаларига кабул килиш тўгрисида

Хорижий фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тўғрисида

 

   I. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига хорижий фуқароларни қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 169-сонли Қарори ва мазкур Қарор билан тасдиқланган Низомга асосан хорижий фуқаролар тест синовлари топшириш йўли билан ўқишга қабул қилинади.

Хорижий фуқаролар учун тест синовлари Ўзбекистон фуқаролари учун ўрнатилган муддатда, яъни 1 август куни бўлиб ўтади.

Ҳужжатларнинг охирги қабул қилиш муддати – 2016 йил 20 июль.

Хорижий фуқароларнинг ҳужжатлари ОТМ қабул комиссияси томонидан қуйидаги рўйхатга асосан қабул қилинади.

1)Ф.И.Ш., фуқаролиги ва таълим йўналиши кўрсатилган ректор номига ариза;

2)Миллий паспорт копияси;

3)Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси копияси (Вид на жительство) – агар мавжуд бўлса;

4)Хорижий фуқаронинг ўрта ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотини тасдиқловчи шаҳодатнома/диплом/ сертификатнинг ўзбек ёки рус тилига таржима қилинган ва нотариус томонидан тасдиқланган копияси;

5)Тиббий маълумотнома (086 шакли);

6)Фотосурат (3,5х4,5) – 6 дона

Хорижий фуқароларнинг ҳужжатлари қабул қилиниб, тегишли маълумотлар ОТМ томонидан ўрнатилган тартибда "ASU-ABITUR” тизими бўйича Давлат тест марказига юборилиши керак.

"ASU-ABITUR” тизимига киритилмаган хорижий фуқаролар тест синовларига қўйилмайдилар.

Хорижий фуқароларни рўйхати ректор томонидан имзоланган асл нусхаси почта ёки куръер орқали 23 июлдан кечиктирилмаган холда вазирликнинг Халқаро алоқалар бўлимига топширилиши керак.

 

  II. Хорижий фуқароларнинг ҳужжатлари фақат давлатнинг миллий фуқаролик паспорти асосида қабул қилинади ва улар миллий фуқаролик паспорт копиясини топширадилар.

Шу билан бирга, агар хорижий фуқаро Ўзбекистон Республикасида яшаш гувохномаси (Вид на жительство) эга бўлса, ушбу ҳолатда хорижий фуқаронинг миллий паспорти копияси билан бирга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувохномаси копияси ҳам топширилади. Қайд этилган тоифадаги фуқаролар ҳам Ўзбекистон Республикасида доимий равишда истиқомат қилаётган хорижий фуқаро ҳисобланиб, юқорида кўрсатилган хорижий фуқаролар учун ўрнатилган тартибда ҳужжат топширадилар.

Хорижий фуқаролар ўқишга фақат тўлов-шартнома асосида қабул қилиниб, улар тўловларини хорижий фуқаролар учун белгиланган миқдорида амалга оширадилар. Хорижий фуқаролар ўқиш учун тўловларини чет эл валютаси эквивалентида, Марказий банк томонидан тўлов кунида белгиланган курс асосида миллий валютада амалга оширадилар. Шу билан бирга хорижий фуқаролар тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги банк тўлов топшириқномаси ёки квитанцияси билан бирга Ўзбекистон Республикаси банкларида чет эл валютасини миллий валютага айирбошланганлиги тўғрисида сертификатни ҳам топширадилар.

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар бундан мустано. Улар тўловларни чет эл валютаси эквивалентида, Марказий банк томонидан тўлов кунида белгиланган курс асосида, миллий валютада амалга ошириладилар. Улардан чет эл валютасини миллий валютага айирбошланганлиги тўғрисидаги сертификат талаб этилмайди.

   III. Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисидаги қонуни”нинг 4-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган ва "Фуқаролиги йўқ шахс учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувохномаси”га эга бўлган шахслар барча Ўзбекистон Республикаси фуқаролари каби умумий тартиб асосида ҳужжат топширадилар ва ўқишга қабул қилинадилар.

Подробнее
  • Просмотров: 508
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.