Счетчики
Тошкент автомобиль-йўллар институтининг хорижий корхоналар билан xамкорлиги

Тошкент автомобиль-йўллар институтининг хорижий корхоналар билан ҳамкорлиги

Тошкент автомобиль-йўллар институтида таълим сифатини янада ошириш мақсадида доимий равишда хорижий мамлакатларнинг ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик алоқалари ривожлантирилмоқда, бунинг натижаси ўлароқ юқори малакали мутахассислар, илмий ходим ва талабаларимизни амалий билимларини оширишда ушбу корхоналарга жалб этилмоқда.

Тошкент автомобиль-йўллар институтининг хорижий корхоналар билан xамкорлиги          Тошкент автомобиль-йўллар институтининг хорижий корхоналар билан xамкорлиги

Бунга мисол тариқасида институтнинг "Йўл қурилиш машиналари” кафедраси ҳамда "Амкодор” Беларуссия машинасозлик холдинги "Амкодор-Тошкент” МЧЖ хорижий корхонаси билан ҳамкорлик шартномаси тузилди. Ҳамкорлик доирасида жорий йилнинг 31 май куни "Амкодор” Беларуссия машинасозлик холдинги "Амкодор - Тошкент” МЧЖ хорижий корхонасида "Йўл қурилиш машиналари” кафедра филиали очилиш маросими бўлиб ўтди. Филиалда талабалар учун маъруза, амалиёт ва лаборатория ишларини бажариш учун "Амкодор-Тошкент” томонидан хозирги замон талабларига жавоб берадиган жихозлари билан жихозланган ўқув хонаси ажратилди.

Тошкент автомобиль-йўллар институтининг хорижий корхоналар билан xамкорлиги              Тошкент автомобиль-йўллар институтининг хорижий корхоналар билан xамкорлиги

 

 Филиал очилишида "Амкодор” Беларуссия машинасозлик холдинги "Амкодор-Тошкент” МЧЖ хорижий корхонаси директори Левицкий Анатолий Иванович, Тошкент автомобиль-йўллар институти ректори М.Арипджанов, "Йўл қурилиш машиналари” кафедраси мудири А.Абдуллаев, кафедра профессор-ўқитувчилари Т.Асқарходжаев, Р.Шукуров, А.Шермухаммедов ва иқтидорли талабалар иштирок этишди.Шунингдек очилиш маросимидан сўнг иштирокчилар томонидан "Амкодор-Тошкент” корхонаси базасида танишув экскурсия ташкил этилди.

Тошкент автомобиль-йўллар институтининг хорижий корхоналар билан xамкорлиги              Тошкент автомобиль-йўллар институтининг хорижий корхоналар билан xамкорлиги

   

 

  • Ko'rib chiqildi: 727


Сайт был создан "Отдел информационных технологии" в 2017 году.