• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
2016 йилда Тошкент автомобиль-йўллар институтида ўтказилган Талабалар республика фан олимпиадасининг якунлари
2016 йилда Тошкент автомобиль-йўллар институтида ўтказилган Талабалар республика фан олимпиадасининг якунлари 

2016 йилда Тошкент автомобиль-йўллар институтида ўтказилган Талабалар республика фан олимпиадасининг якунлари

 Ўзбекистон Республикаси "Таълим тўғрисида”ги қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг 4.5-банди талабларига мувофиқ институт талабаларининг фанлардан ўз табиий қобилиятларини намоён этиш ва ривожлантириш, уларга истеъдодларини рўёбга чиқаришга кенг имкониятлар яратиш борасида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 29 мартдаги "2016 йилда олий таълим муассасалари талабалари республика олимпиадасини ташкил қилиш ва ўтказиш тўғрисида” 129-сонли буйруғига асосан 2016 йилда талабалар республика фан олимпиадасини ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида Тошкент автомобиль-йўллар институтида бир қатор ишлар амалга оширилди.Жумладан, жорий йилнинг 11-23 апрель кунлари мутасадди кафедралар томонидан жами 14 та (1 та мутахассислик ва 13 та умумкасбий) фан бўйича Талабалар республика фан олимпиадасининг I босқичи ўтказилди.Ҳар бир фан бўйича олимпиаданинг I босқичи ғолиблари аниқланди ва институт раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланди.Олимпиаданинг I босқичида 1-ўринни эгаллаган талабалар белгиланган тартибда илмий раҳбарлари ҳамроҳлигида олимпиаданинг II босқичи ўтказиладиган республика олий таълим муассасаларига сафарбар этилди.Институтимизда жорий йил 13-14 май кунлари "Назарий механика” фанидан Талабалар республика фан олимпиадасининг II босқичи ўтказилди. Унда республикамизнинг бир қатор турдош олий таълим муассасаларидан, жумладан, ТДТУ, ТДПУ, ТДАУ, ТИМИ, ТТЕСИ, ТАҚИ, ТошФармИ, ТошТЙМИ, УрДУ, ТДАУ Нукус филиали, БухМТИ, НавДКИ, СамДАҚИ, СамҚХИ, ЖизПИ, ГулДУ, ФарПИ, НамМПИ, НамМТИ, АндҚХИ, И.М.Губкин номидаги РНГУ Тошкент филиали, ЧОТМҚБЮ каби олий таълим муассасаларидан жами 23 нафар талабалар иштирок этишди. 4 та тур бўйича ўтказилган мазкур олимпиада якунида умумий натижа бўйича институтимиз Ер усти транспорт тизимлари факультетининг 4-курс талабаси Охунов Ф.А. (илмий раҳбари – "Назарий механика ва материаллар қаршилиги” кафедраси катта ўқитувчиси Мирзахмедов М.И.) фаҳрли 1-ўринни эгаллаб ғолиб бўлди. 2- ва 3-ўринлар эса мос равишда Фарғона политехника ва Тошкент ирригация ва мелиорация институтлари талабаларига насиб этди. Ғолиблар Ташкилий қўмита томонидан фаҳрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Унда ташқари қолган барча қатнашчилар ҳам фаол иштирок этганликлари учун фаҳрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.Шунингдек, турли олий таълим муассасаларида ўтказилган Талабалар республика фан олимпиадасининг II босқичида "Автомобиллар ва автомобиль эксплуатацияси ҳамда сервис хизмати” фанидан Автомобиль транспорти эксплуатацияси факультетининг 4-курс талабаси Кимсанов Ш.Л. (илмий раҳбари – "Автомобиллар техник эксплуатацияси” кафедраси доценти Расулов Х.А.) фаҳрли 2-ўрин"Машина ва механизмлар назарияси” фанидан Автомобиль транспорти эксплуатацияси факультетининг 3-курс талабаси Алимардонов Р.А. (илмий раҳбари – "Механизмлар назарияси ва машина деталлари” кафедраси ассистенти Рустамов К.Ж.) 2-ўрин ва "Чизма геометрия ва чизмачилик” фанидан Йўл қурилиши факультетининг 1-курс талабаси Жубатов А.Ш. (илмий раҳбари – "Чизма геометрия ва графика” кафедраси доценти Синдаров Р.У.) 3-ўрин соҳиби бўлишди.Шу билан Талабалар республика фан олимпиадасининг II босқичида умумий хисобда институтимизнинг 4 нафар талабаси ғолиб бўлди. Уларга келгусидаги ўқиш ва ишларида омадлар тилаймиз.

 

Х.Нурметов

Иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича масъул


Подробнее
  • Просмотров: 511
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.