Счетчики
“ТАЪЛИМДА ФАЛСАФАНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ”

"ТАЪЛИМДА ФАЛСАФАНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ”

“ТАЪЛИМДА ФАЛСАФАНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ”          “ТАЪЛИМДА ФАЛСАФАНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ”

 "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг амалдаги ижросини таъминлаш, Олий таълим муассасалари фаолиятида ижтимоий ҳамкорликни такомиллаштириш, глобаллашув жараёнида таълим ва тарбияни мустаҳкамлаш, ёшларни миллий-маънавий қадриятлар ва аждодлар меросига содиқлик руҳида тарбиялаш мақсадида жорий йил 12 май куни Тошкент автомобиль-йўллар институти "Ижтимоий фанлар” кафедраси ташаббуси билан Тошкент автомобиль-йўллар институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон Республикаси Камолот ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши ҳамкорлигида академик Хайдар Пўлатовнинг хотирасига бағишланган "Таълимда фалсафанинг долзарб масалалари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

“ТАЪЛИМДА ФАЛСАФАНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ”          “ТАЪЛИМДА ФАЛСАФАНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ”

 Конференцияни Тошкент автомобиль-йўллар институти ректори т.ф.д. профессор М.М.Арипджанов кириш сўзи билан очиб берди. Конференциянинг ялпи мажлисида мамлакатимизда кўзга кўринган файласуф олимлар ўз маърузулари билан иштирок этишди. Жумладан, ТДШИ ф.ф.н., доцент Д.А.Пўлатова, ЎЗМУ ф.ф.д., профессор Н.А.Шермухамедова, ТАЙИ т.ф.д. профессор А.А.Мухитдинов, ТТЙМИ ф.ф.д., профессор Ж.С.Раматов, ТАЙИ ф.ф.н. Р.Х.Худайберганов, ТАЙИ ф.ф.н., доцент Д.Р.Расиловлар Хайдар Пўлатовнинг ҳаёти ва ижоди ва унинг Ўзбекистон мустақиллиги билан боғлиқ фалсафий қарашларига оид мавзуларда маърузалар қилишди.Ялпи мажлиснинг якунида ТАЙИ, АТЭ факультети Камолот ЁИҲ БТ етакчиси И.Ю.Илхомов "Аждодларга муносиб фарзанд бўлайлик” мавзусида нутқ сўзлади. Куннинг иккинчи ярмида, яъни 14:00 дан бошлаб, конференция шўъбалари ўз ишини давом эттирди.

  • Просмлтрена: 565


Сайт был создан "Отдел информационных технологии" в 2017 году.