Счетчики
“Икки авлод учрашуви”

"Икки авлод учрашуви”

 

Ёшларда Ватанга муҳаббат ва кексаларни ҳурмат қилиш ҳиссини тарбиялаш мақсадида 1941-1945 йиллар уруш қатнашчилари ва уруш орти меҳнат фаҳрийлари иштирокида "Икки авлодлар учрашуви” номли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш мақсадида жорий йилнинг 10 май куни Яшнобод туманидаги "30-меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари билан Тошкент автомобил-йўллар институти раҳбарияти, "Камолот” ЁИҲ БТ фаоллари, Иккинчи жахон уруш қатнашчиси Яшкин Владимир Петрович билан "Икки авлод учрашуви” ташкил этилди.

“Икки авлод учрашуви”

Учрашув чоғида тарбияланувчилар уруш қатнашчиси В.П.Яшкин билан билан яқиндан танишдилар. Владимир Петрович Яшкин болажонларга 1941-45 йилардаги халқимизнинг кўрсатган жасоратлари, бир нечта қатор медалларга сазовор бўлганлиги, II Жаҳон урушида бошидан ўтган воқеа-ҳодисалари тўғрисида тўлқинланиб гапириб бердилар.Шунингдек улар Ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан кўкрак нишони билан тақдирланганлиги тўғрисида алоҳида сўзлаб берди.Урушдан кейинги оғир йиллар ҳақида гапириб, бугунги мустақилликнинг, тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етишлари кераклигини уқтирди. Суҳбат сўнггида отахон тарбияланувчиларга ўқиш ва ишларида муваффақиятлар тилаб, юртимиз тинч, ҳаётимиз шундай фаровон бўлишини тилаб қолди.30-меҳрибонлик уйи раҳбари Усмонходжаева Фируза Сабитовна В.П.Яшкинни «9 май-Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан учрашув иштирокчилари номидан табриклаб, болажонлар томонидан тайёрланган Ватанни, тинчликни мадх этувчи шеърлар ўқилди.

“Икки авлод учрашуви”                    “Икки авлод учрашуви”

Подробнее
  • Просмлтрена: 764

Сайт был создан "Отдел информационных технологии" в 2017 году.