Счетчики
“Кизилкум жавохирлари” концерт дастурига Тошкент автомобил-йўллар институти жамоаси ташрифи

"Қизилкум жавохирлари” концерт дастурига

Тошкент автомобил-йўллар институти жамоаси ташрифи

 

 

Институтда кўп йиллардан бери ишлаб келаётган ва нафақадаги фахрий устозларни шунингдек иқтидорли, фаол талаба-ёшларни маънавий рағбатлантириш мақсадида байрам муносабати билан жорий йилнинг 7 май куни соат 15:00да Тошкент автомобил-йўллар институтининг 100 нафар фахрий устозлари ва профессор - ўқитувчилари, жамоат ишларида фаол қатнашган талаба-ёшларнинг "Фарход” маданият саройи ва Навоий кон-металлургия комбинати қошидаги ижодий жамоаларининг "Қизилкум жавохирлари” номли концерт дастурига ташрифи уюштирилди.

“Кизилкум жавохирлари” концерт дастурига  Тошкент автомобил-йўллар институти жамоаси ташрифи                    “Кизилкум жавохирлари” концерт дастурига  Тошкент автомобил-йўллар институти жамоаси ташрифи

Туркистон саройининг фойесида "Фарход” маданият саройи тасвирий санъат студияларининг "Кўнгил куши” кўргазмасида амалий санъат, графика, сўзаналар ва турли йўналишдаги ижодий ишлар шамойиш этилган бўлиб барча концерт дастури мехмонарида катта қизиқиш уйғотди.Концерт дастурида "Тошкентим онам”, "Журавли”, "О фортуна”, "Хаёт”,”Скажите девушки”, "Миллий удумлар”, "Асирингман” ашулаларини Самандар Хамидов, Махбуба Марданова, Икром Баратов, Серижан Жанахметов, Максад Елжанов, "Сарбона” халқ фольклор-этнографик ансабли, Шерзод Давроновлар ижро этдилар.Шу билан бирга турли йўналишдаги рақс гурухлари ўзларининг махоратларини намойиш этдилар: Республика ва Халқаро танловлар лауреати "Ширин” халқ ракс ансамбли "Тасанно”,”Зарпарчалар” рақс ансамбли "Сурхонча”, Республика танловлари лауреати "Адреналин” жамоаси "Трансформер”, Жахон кубоги совриндори "Соната” гурухи "Сюрприз” каби ёш ва истеъдодли болажонларнинг чиқишлари барчани ўзига хушнуд қилди.Шунингдек алохида турли йўналишдаги халқ чолгу асбоблари оркестрлари "Сказ”, "Нихол”, "Садо” ва "Аллегро” хам концерт дастурига файз келтирди. Ушбу концерт дастури барча томошабинларда ўзгача таъсурот қолдирди.

“Кизилкум жавохирлари” концерт дастурига  Тошкент автомобил-йўллар институти жамоаси ташрифи                    “Кизилкум жавохирлари” концерт дастурига  Тошкент автомобил-йўллар институти жамоаси ташрифи

 

  • Просмлтрена: 528


Сайт был создан "Отдел информационных технологии" в 2017 году.