• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“Тинчлик поспонларини хотирлаб”

"Тинчлик поспонларини хотирлаб”

 

Истиқлол йилларида халқимиз эришган энг катта ютуқ тинчлик-осойишта ҳаётимиздир. Осмонимиз мусаффолиги, бугунги озод ва обод ҳаётимиз миллий армиямизни ислоҳ этиш, ҳуқуқни мухофаза қилиш соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ишлар самарасидир.Бу шарафли ишга ҳисса қўшаётган инсонлар-ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари мамлакатимиз миллий хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашишда, ҳарбий бурчни ёки хизмат бурчини адо этиш вақтида кўрсатган мардлиги ва жасорати учун Давлат томонидан тақдирланган икки нафар Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг хонадонларига Тошкент автомобил-йўллар институти раҳбарияти, жамоат ташкилотлар, фаол талаба-ёшлар ҳамда ҳамкор мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ташрифлар уюштирилди.

“Тинчлик поспонларини хотирлаб”

2016 йил 7 май куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирликнинг Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи М.Комилов,Тошкент архитектруа қурилиши институти масъул ходими, Тошкент автомобил-йўллар институти ректори М.Арипджанов, институт Касаба уюшмаси раиси Т.Дадамухамедов ҳамда институт "Камолот” ЁИҲ БТ фаоллари иштирокида ўз хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган майор Усмонов Абдумажит Шавкатовичнинг хонадонига ташриф уюштирилди.Шу куни хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган лейтенант Отриченко Максим Олеговичнинг онаси Отриченко Ольга Борисовнанинг иш жойи Тошкент шаҳар Мирзо-Улуғбек туманидаги Вакцинация марказига институт раҳбарияти ҳамда иқтидорли талаба-ёшлари иштирокида ташриф уюштирилди. Ташриф давомида О.Отриченко фарзанди мамлакатимиз тинчлик-осойишталиги ҳамда мустақиллигимизнинг мустаҳкамлиги йўлида ўз хиссаларини қўшганлиги тўғрисида сўзлади. Ольга Борисовнага институт рахбарияти томонидан тайёрланган эсдалик совғалари ва гулдаста тақдим этилди.

“Тинчлик поспонларини хотирлаб”                    “Тинчлик поспонларини хотирлаб”


Подробнее
  • Просмотров: 249
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.