Счетчики
“Хотира мангу - кадр мукаддас”

"Хотира мангу - қадр муқаддас”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 18 апрелаги "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги 4793-Ф-сонли фармони, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 23 апрелдаги "Умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари тўғрисида”ги 46-сонли баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида институтимиз ходимлари томонидан бирқанча уруш қатнашчиларининг хонадонларига ташрифлар амалга оширилди. Уларнинг ҳолидан хабар олиниб, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.

“Хотира мангу - кадр мукаддас”                    “Хотира мангу - кадр мукаддас”

Шу муносабати билан институт раҳбарияти ва талабалар томонидан ўз ҳудудларида истиқомат қилаётган ҳамда институтда кўп йиллар меҳнат қилган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда фахрийлари хонадонларига ташрифлар уюштирилди ҳамда улар номига байрам муносабати билан табрикномалар, совға-салом ва гулдасталар уйларига бориб тақдим этилди.7 май куни институт рахбарияти, факультет жамоалари ҳамда бир қатор иқтидорли, фаол талабалар билан биргаликда Миробод тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда туманда яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари Ражабов Мадамин Қурбонович, Салиева Ольга Сергеевна, Степлова Нина Даниловна, Абдуллаева Яйра Умаровна, Филанович Маргарита Ивановна, Букова Лидия Васильевналарнинг уйларига ташриф буюрилиб, уларнинг яшаш шароитлари билан танишиб, уларни ғалабанинг 71 йиллиги билан табриклаб, байрам совғалари топширилди.

“Хотира мангу - кадр мукаддас”                    “Хотира мангу - кадр мукаддас”

 

 

  • Ko'rib chiqildi: 548


Сайт был создан "Отдел информационных технологии" в 2017 году.