Счетчики
Тошкент автомобил-йўллар институти жамоаси “Фавворалар сайли”да

Тошкент автомобил-йўллар институти жамоаси "Фавворалар сайли”да

Ёшларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун қўшимча қулайликлар ва дам олиш маданиятининг янги замонавий анъаналарини яратиш мақсадида 1 май куни пойтахтдаги барча фавворалар майдонларида "Фавворалар сайли” ташкил этилди. Сайил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 23 апрелда қабул қилинган "Тошкент шаҳрида "Фавворалар сайли” ёшлар оммавий-маданий тадбирларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ўтказилди.

Тошкент автомобил-йўллар институти жамоаси “Фавворалар сайли”да

Ушбу чинакам ёшлар байрами миллий қадриятларимиз, она юртимизнинг бой тарихи ва мустақиллигимиз ютуқларини қадрлайдиган, Ватанимиз ва халқимизни чин дилдан севадиган баркамол авлодни тарбиялаш, жамиятда ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳини, тинчлик-тотувликни мустаҳкамлаш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга хизмат қилади. Ёш авлодни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни миллий ғоя ва анъаналар руҳида камол топтириш, жамиятда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва хамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган."Фавворалар сайли” тадбирида бадиий жамоаларнинг чиқишлари, пойтахтда ижод қилаётган театр ва кино актёрлари, ёзувчи-ю шоирлар билан мулоқотлар уюштирилди. Сайл давомида "Баркамол авлод” болалар маркази, мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда ихтисослашган таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларининг ижодий кўргазмаси ҳамда ёш рассомлар томонидан маҳорат сабоқлари ўтказилди. Мустақиллик йилларида эришилган ютуқларни акс эттирувчи, ёшларни эзгу мақсад йўлида бирлаштирувчи кўргазмали панно вабаннерлар билан байрамона безатилган фавворалар сайлига ташриф буюрган институтнинг профессор-ўқитувчи, гурух мураббийлари ва 600 нафар талаба-ёшларини маънавий ҳордиқ чиқаришлари билан бирга ўзгача бир катта таассуротлар қолдирди.

Тошкент автомобил-йўллар институти жамоаси “Фавворалар сайли”да                    Тошкент автомобил-йўллар институти жамоаси “Фавворалар сайли”да

 

Подробнее
  • Просмлтрена: 772

Сайт был создан "Отдел информационных технологии" в 2017 году.