• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остида илмий маърузалар танловининг Тошкент шахри ва Тошкент вилояти xудудий боскичи якунлари

"Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остида илмий маърузалар танловининг Тошкент шахри ва Тошкент вилояти ҳудудий босқичи якунлари

Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида”ги қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда республикада амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига ёшларни кенг жалб этиш, уларнинг иқтидори, илмий салоҳияти ва истеъдодидан унумли фойдаланиш, замонавий техника ва технологияларга бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда қўллаб-қувватлаш, уларда ижодий тафаккур ва яратувчанлик қобилиятларини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг "Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида "Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остида илмий маърузалар танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида” 2016 йил 18 мартдаги 118-сонли буйруғига асосан 18-19 апрель кунлари Тошкент автомобиль-йўллар институтида мазкур танловнинг Тошкент шахри ва Тошкент вилояти ҳудудий босқичи ўтказилди.

“Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остида илмий маърузалар танловининг Тошкент шахри ва Тошкент вилояти xудудий боскичи якунлари

 Танловда Тошкент шахридаги 12 та олий таълим муассасаларидан жами 66 нафар талабалар ўз илмий маъуразалари билан иштирок этишди.

Танловни ўтказиш бўйича махсус дастур-график тузилди ва шу график асосида билим соҳалари бўйича илмий маърузалар тингланди, муҳокама қилинди ва баҳолаб борилди.

Ҳар бир талабанинг чиқишини баҳолашда қуйидаги мезонлар асос қилиб олинди:

  •  Мақола ва унинг тақдимотини вазирликнинг 18.03.2016 й., 118-сонли буйруғи билан тасдиқланган Тартиб асосида шакллантирилганлиги ва расмийлаштирилганлиги;
  •  Талабанинг маърузага тайёргарлиги, нутқи ва берилган саволларга аниқ, қисқа ва лўнда жавоб бериши;
  •  Маъруза учун ажратилган регламентга амал қилиниши ва бошқалар;
Эксперт гурухининг қарори билан вазирликнинг 18.03.2016 й., 118-сонли буйруғида кўрсатилган 6 та билим соҳаси бўйича алоҳида-алоҳида ғолиблар аниқланди ва натижалар қуйидагича:

Гуманитар билим соҳаси бўйича:

I ўрин – Қудратов Сирож Нормамат ўғли (ТДПУ)

II ўрин – Сотволдиев Сирожиддин Махаммаддин ўғли (ТДШИ)

III ўрин – Азимова Ситора Рахимовна (ЎзДЖТУ)

Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ билим соҳаси бўйича:

I ўрин – Муҳаммадюнусова Моҳистара Муҳаммадилхом қизи (ТДШИ)

II ўрин – Хусанов Сардор Кахрамон угли (ТКТИ)

III ўрин – Холмуродов Суннатулла Мусурманқул ўғли (ТМИ)

Ишлаб чиқариш - техник билим соҳаси бўйича:

I ўрин – Алишерова Саида Алишеровна (ТТЕСИ)

II ўрин – Рожкова Анна Сергеевна (ТТЙМИ)

III ўрин – Нуриддинов Қурбонали Комилжон ўғли (ТТЙМИ)

Қишлоқ ва сув хўжалиги билим соҳаси бўйича:

I ўрин – Шоикромов Шотемур Бахтиёр ўғли (ТАЙИ)

II ўрин – Кадырова Мадина Тохир кизи (ТКТИ)

III ўрин – Имомалиева Гавхар Фазлитдин кизи (ТАЙИ)

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот билим соҳаси бўйича:

I ўрин – Қахрамонов Фатхуллох Отабек ўғли (ТКТИ)

II ўрин – Хайдарова Гулёра Зокиржон қизи (ТФармИ)

III ўрин – Валиева Наргис Сулаймоновна (ТАЙИ)

Хизматлар билим соҳаси бўйича:

I ўрин – Имяминов Бекзод Абдувахоб ўғли (ТТЙМИ)

II ўрин – Ғуломов Шухрат Шовкат ўғли (ТКТИ)

III ўрин – Махмудов Абдугафор Олимович (ТАЙИ)

Танловда очиқлиқ ва шаффофликни таъминлаш мақсадида маърузалар ҳар бир билим соҳаси бўйича барча талабалар ва уларнинг илмий раҳбарлари иштирокида эшитилди ва муҳокама қилинди. Шунинг учун ҳам танловни ташкил этиш, ўтказиш ва натижалар бўйича апелляция учун ҳеч қандай мурожаатлар тушмади. Барча саволлар ва тушунмовчиликлар ўз вақтида жойида бартараф этиб борилди.

Танлов ғолиблари ва барча иштирокчилар эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Барча иштирокчилар илк марта ташкил этилган ва ўтказилаётган мазкур танловни маъқуллашди ва бундай танловни ҳар йили ўтказиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлашди.

Келгусида шу каби танловларни янада юқори савияда, уюшқоқлик билан ташкил этиш ва ўтказиш бўйича танлов ташкилотчиларига қатор таклифлар билдирилди.

Танловда эшитилган маърузалар тупламини ушбу хавола оркали юклаб олиш мумкин Makolalar-tuplami.pdf [2,87 Mb] (cкачиваний: 61)

Хуршид Нурметов

ТАЙИ иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича масъул ходими


Подробнее
  • Просмотров: 554
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.