Счетчики
“ДЎСТЛИК УЧРАШУВИ”

"ДЎСТЛИК УЧРАШУВИ”

 

Амир Темур таваллудининг 680 йиллигига бағишлаб жорий йилнинг 9 апрель куни Тошкент политехника музейида Тошкент автомобил-йўллар институти ва Турин политехника университети жамоалари иштирокида ақл гимнастикаси бўлган шахмат спорт тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

“ДЎСТЛИК УЧРАШУВИ”

Шахмат турнири бошланишидан олдин Амир Темур даврида ўз салтанатида шахматга катта аҳамият берилганлиги ҳақида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Темур саройида донишманд олимлар, ўқитувчи домлалар ва шахмат зиёлиларидан Муҳаммад ибн Ақил ал Хайми ва Зайн-ал Яздий, уста лақабли ибн-ал Жалолиддин ва энг кучли шатранаж устаси донишманд олим Аловиддин ат Табризийлар яшаб ижод этганлиги тўғрисида тўхталиб ўтилди.Давра суҳабтидан сўнг икки олийгохнинг профессор-ўқитувчи ҳамда талаба-ёшларидан иборат жамоаларига мусобоқага старт берилди. Мусобоқа муросасиз баҳсларга, қизғин беллашувларга бой тарзда ўтди.Якуний натижаларга кўра Тошкент автомобил-йўллар институти жамоаси 7: 3 хисоби билан ғалабани кўлга киритди ва махсус кубок билан тақдирланди.

“ДЎСТЛИК УЧРАШУВИ”              “ДЎСТЛИК УЧРАШУВИ”

 

Подробнее
  • Просмлтрена: 830

Сайт был создан "Отдел информационных технологии" в 2017 году.