• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Тошкент автомобил-йўллар институтида “Сумалак” сайли.

Тошкент автомобил-йўллар институтида "Сумалак” сайли.

Халқимизнинг доимо орзиқиб, интизор бўлиб кутадиган Янги кун ва янги фасл дебочаси, шарқона янги йилнинг бошланиши Наврўз айёми ўзининг маъно-мазмуни, кўрки таровати, теран фалсафаси билан бошқа байрамлар орасида алоҳида ўрин тутади.Мустақиллик йилларида бу байрам изчил ривожланди, такомиллашди, унинг мазмун-мохияти бойиди ва эзгулик билан янги қирралари намоён бўлди.Мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрамини муносиб кутиб олиш ҳамда 2016 йил - "Соғлом она ва бола” йили муносабати билан ёшларимиз қалбида миллий қадриятларимизга бўлган муносабатни кучайтириш, жамоа ўртасида ўзлигимизни англаш, урф одатларимизни қадрлаш, миллий удумларимиз ва қадриятларимизни тарғиб этиш мақсадида жорий йилнинг 1 апрель куни нститутимизда "Наврўз” ойлиги доирасида Наврўз байрамининг анъанавий таоми бўлмиш "Сумалак” сайли ўтказилди."Сумалак” сайли кўтаринки кайфиятда нишонланди. Кун давомида талабалар Наврўзнинг келиб чиқиш тарихи, "Наврўз” ҳангомалари, янгиланиш фасли айтишувлари, алла айтиш жараёнини жуда ажойиб саҳна кўринишларида намойиш этиб, сумалак сайлида иштирок этган ва ташриф буюрган томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлишди.Профессор-ўқитувчи, ходим ва талабалар ўртасида миллий ўйинлар ҳамда спорт турлари бўйича мусобақа ташкил этилди. Иштирокчилар ўзларининг маҳоратларини тўлақонли намойиш қилиб, ғолибликка давогарлик қилган ҳолда беллашдилар.

Тошкент автомобил-йўллар институтида “Сумалак” сайли.          Тошкент автомобил-йўллар институтида “Сумалак” сайли.

 Тошкент автомобил-йўллар институтида “Сумалак” сайли.    Тошкент автомобил-йўллар институтида “Сумалак” сайли.    Тошкент автомобил-йўллар институтида “Сумалак” сайли.

 

 

 


Подробнее
  • Просмотров: 408
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.