• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Тошкент автомобил-йўллар институтида меxнат ярмаркаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 23 июндаги "Республика олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичларини шакллантириш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПП-2360-сон қарори, Олий Мажлис Сенатининг "2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги қарори ҳамда ёш мутахассислар бандлигини таъминлашга оид Ҳукуматимиз қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан 2015/2016 ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича битирувчиларни интеллектуал салоҳиятидан унумли фойдаланиш ва уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида иш берувчилар иштирокида 2016 йилнинг 26 мартида "Карьера -2016” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Тошкент автомобил-йўллар институтида  меxнат ярмаркаси          Тошкент автомобил-йўллар институтида  меxнат ярмаркаси

 Бугунги кунда қадар Тошкент автомобиль-йўллар институтида тайёрланган 35 мингдан ортиқ олий малакали кадрлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, иқтисодиётимизнинг барча тармоқларига оид корхона ва ташкилотлар ҳамда олий ва ўрта махсус, касб-таълим муассасаларида ўз меҳнат фаолиятларини олиб бормоқда.Институтнинг 4 та факультети ва уларга бириктирилган 14 та мутахассислик кафедралари томонидан ерусти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси; электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари; экология ва атроф муҳит муҳофазаси; хизматлар соҳаси; тармоқ менежменти ва маркетинги; ташишни ташкил этиш ва транспорт логистикаси; автомобиль йўллари ва аэродромлар; транспорт иншоотларининг эксплуатацияси ва касб таълими йўналишлари бўйича олий малакали мутахассислар тайёрланмоқда.2015-2016 ўқув йилида институтни 10 та бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 659 нафар талаба, 9 та магистратура мутахассисликлари бўйича 76 нафар талаба битиради. Бугунги кунда уларнинг 60 фоизидан ортиғи бўлажак иш жойларига дастлабки тақсимот қилинган

 

Тошкент автомобил-йўллар институтида  меxнат ярмаркаси

 Тадбирда кадрларнинг асосий истеъмолчиларидан Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги, "Ўзавтойўл” акциядорлик компанияси, ,"Тошшахартрансхизмат” АК, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, "Ангрен логистика маркази, "Ўзавтотеххизмат” АЖ, Навоий кон-металлургия комбинати, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, "Махсустранс” давлат унитар корхонаси, ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасалари ҳамда бошқа давлат ва хусусий корхоналарнинг 50 дан ортиқ вакиллари иштирок этдилар. Улар билан йил давомида 10 дан ортиқ учрашувлар ўтказилди. Меҳнат ярмаркасига келиб тушган буюртмалар асосида битирувчиларни тўлиқ иш билан таъминлаш кутилмоқда.Меҳнат бозорининг институт мутахассисларига бўлган талаб ва эҳтиёжлари мунтазам равишда ўрганиб борилмоқда. Келгусида иш берувчиларимизнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, "Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти” бакалавриат таълим йўналиши, "Йўл-транспорт ходисалари экспертизаси” "Машиналарни синаш” ва "Химмотология” каби магистратура мутахассиликлари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш режалаштирилган.

 

Подробнее
  • Просмотров: 725
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Yangiliklar