• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Коррупцияга карши курашиш – жамият ва давлат хавфсизлигининг гаровидир”

 Коррупцияга қарши курашиш – жамият ва давлат хавфсизлигининг гаровидир

Жорий йилнинг 11 март куни  Тошкент автомобил – йўллар институтида  "Коррупцияга қарши курашиш – жамият ва давлат хавфсизлигининг гаровидир” мавзусида   Ўзбекистон Респубикаси ИИВ Академияси жиноят ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси, майор И.Б. Ахмедов, Ҳарбий ва автомобиль тайёргарлиги кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Н. Аллаяров, Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник М.С. Қолдибоев, туман ИИБ ҲООБ бошлиғи майор У.Д. Зарипов, Миробод тумани "Минг-ўрик” маҳалла проифилактика иснпектори, летенант Ф.Ғ. Рахманов ва  Автомобиль транспорти эксплуатацияси факультети  профессор-ўқитувчи ва талабалари билан   учрашув ўтказилди. 

Коррупцияга карши курашиш – жамият ва давлат хавфсизлигининг гаровидир”            Коррупцияга карши курашиш – жамият ва давлат хавфсизлигининг гаровидир”

ИИВ Академияси Ҳарбий ва автомобиль тайёргарлиги кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Н.Аллаяров "Ҳалоллик – коррупциядан тийилишнинг муҳим омили” номли маърузасида, "Ҳалол” ва "Ҳалоллик” сўзларининг тушунчаси, унинг мазмун-моҳияти, мазкур тушунчанинг коррупция билан ўзаро боғлиқлиги, мазкур тушунчаларнинг Қуръони карим, ҳадислар ва шариат кўрсатмалари ва Президент Ислом Каримовнинг "Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида мавзуга оид тушунчалар билан чамбарчас боғлиқлиги ва асарда манфаатпарастликни қаттиқ қоралаш, ёши ва вазифасидан қатъи назар, ҳар бир фуқарони энг аввало виждони уйғоқ, руҳан пок, иймони бутун бўлишга ундайди, зеро бундай инсон ён атрофида бўлаётган воқеаларга, ёрдам ва кўмакка муҳтож инсонларнинг муаммоларига, адолатнинг топта­лишига бефарқ қарай олмаслик масалалари, маҳалла, оила ва жамоат жойларида тарбияга эътиборсизлик, таълим муассасаларида таълим-тарбия ишларига бир томонлама ёндашиш салбий ҳолатларга олиб келиши, бу эса жамиятимиз ахлоқий-маънавий негизларига таҳдид сифатида баҳоланиши ва адолат масалалари, шунингдек бугунги кунда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг, фуқаролик жамияти манфаатларининг ҳимоя қилинишини, давлат хавфсизлигини, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органларининг, давлат органлари ваколатларини бажаришни таъминловчи шахсларнинг адолатли ва самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш асосий мақсад ва вазифаларига батафсил тўхталиб ўтди.

Коррупцияга карши курашиш – жамият ва давлат хавфсизлигининг гаровидир”            Коррупцияга карши курашиш – жамият ва давлат хавфсизлигининг гаровидир”

 

 Ўзбекистон Респубикаси ИИВ Академияси жиноят ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси, майор И.Б.Ахмедов ўз маърузасида коррупциянинг тушунчаси ва унинг моҳияти, Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш аҳволи ва унинг ижтимоий хавфлилиги, халқаро жамоатчиликни бирлашиб, коррупция муаммосига қарши курашиш масалалари, 2003 йилнинг 31 октябрь куни БМТнинг коррупцияга қарши кураш конвенцияси имзоланиши, 2008 йил 7 июль куни Президентимиз томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши кураш конвенциясига (Нью-Йорк 2003 йил 31 октябрь) қўшилиши тўғрисида”ги Қонуни имзоланиши, коррупция қуйидаги салбий оқибатлари, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази томонидан ўтказилган сўровнома таҳлилий натижалари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг Махсус қисми нормаларини таҳлил қилиб, коррупция билан боғлиқ жиноий қилмишлар учун жавобгарлик белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот маркази статистик маълумотларининг таҳлили, Давлатимиз раҳбарининг бугунги кунда дунёнинг ўнлаб мамлакатларида чоп этилган "Юксак маънавият – енгилмас куч” асари билан ўзаро боғлиқлиги ва унда билдирилган фикр-мулоҳазалар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 октябрдаги "Коррупция қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тайёрлаш ва ҳуқуқий норма ва механизмларни такомиллаштиришнинг чоралари бўйича дастур ҳақида”ги фармойишининг мазмун-моҳияти, коррупциянинг олдини олишнинг чоралари ва унинг асосий йўналишлари, коррупциянинг иқтисодий-ижтимоий, маънавий-руҳий ва ташкилий-бошқарув ва ҳуқуқий омиллари ҳамда коррупцион жиноятлар содир этишини қийинлаштирувчи, коррупцион жиноятлар содир этишнинг хатарли бўлишини таъминловчи ва коррупцион фаолиятдан келадиган фойдани камайтиришга қаратилган чоралар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди.Маърузалар сўнггида йиғилишда иштирок этаётган институт профессор-ўқитувчи ва талабалари томонидан ўзларининг мавзуга оид фикр-мулоҳазаларини бидриб ўтишди ва йиғилиш якунида институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.

 

Подробнее
  • Просмотров: 897
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.